Ўзбекистон

Наманганда яна ЙПХ ходими машина уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди

Уни ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган, тажрибасиз ҳайдовчи уриб кетган.

Наманганда яна ЙПХ ходими машина уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди

Кеча, 25 ноябрь куни Наманганда содир бўлган ЙТҲ натижасида Навоий вилояти ЙҲХБ ходими вафот этди. Бу ҳақида ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошев маълум қилди. 

 

Қайд этилишича, воқеа соат 19:55 ларда Янги Наманган тумани И.Каримов кўчасида юз берган. 2007 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳайдовчи Onix русумли автомобилни катта тезликда бошқариб, тажрибасизлиги ва қоидаларни билмаслиги сабабли ўзи билан бир йўналишдаги автомобилни нотўғри қувиб ўтаётганда олдиндаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими Дониёр Нуриллоевни уриб юборган.

 

Ҳодиса натижасида ходим олган оғир тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Қўшимча қилинишича, ЙПХ ходими Дониёр Нуриллоев Янги Наманган туманида жойлашган ИИВнинг госпиталига даволаниш учун борган.

 

“Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган, йўл ҳаракати қоидаларини билмайдиган, тажрибасиз ва масъулиятсиз ҳайдовчи сабабли биз яна бир ходимдан айрилдик.

 

ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти ва шахсий таркиби ходимнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, дейилади хабарда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Наманганда яна ЙПХ ходими машина уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди | Zamon.uz