Ўзбекистон

Ўзбекистонда дронлар ёрдамида экологик мониторинг тизими жорий қилинди

Кадастр агентлиги, Екология қўмитаси ва Космик тадқиқотлар агентлиги ҳамкорлигида чанг, қурилиш материаллари сақлаш қоидалари ва санитария талабларига риоя қилиниши доимий равишда назорат қилинади.

Ўзбекистонда дронлар ёрдамида экологик мониторинг тизими жорий қилинди

 

Ўзбекистон Республикаси президенти қарори асосида атмосфера ҳавоси сифати ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича янги чора-тадбирлар бошланди. Эндиликда дронлар ёрдамида Тошкент шаҳридаги қурилиш объектлари ва уларнинг атрофидаги ҳудудларда экологик меъёрларга риоя қилинишини мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилди.

 

Кадастр агентлигига учувчисиз учиш аппаратлари орқали чанг чиқариш, қурилиш материалларини нотўғри сақлаш ва санитария қоидаларига риоя қилинмаслик ҳолатларини аниқлаш вазифаси юклатилди.

 

Шунингдек, Атроф-муҳит қўмитаси маҳаллий ва халқаро илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда мамлакатнинг энг ифлосланган ҳудудларини ўрганиш ва илмий асосланган ечимларни ишлаб чиқиш бўйича давлат буюртмаларини амалга оширади. Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги эса табиий ва антропоген манбаларни аниқлаш ҳамда атмосфера ҳавоси сифатини доимий мониторинг қилишни таъминлайди.

 

Дронлар ёрдамида Тошкент ва унга туташ ҳудудларда қурилиш майдонларида экологик талаблар назорат қилинади. Бундан ташқари, шамол тезлигини ошириш бўйича конвекция усуллари, вентури эффекти ва конвергент усули каби илмий-инновацион тадқиқот лойиҳалари ҳам давлат буюртмаси асосида амалга оширилади.

 

Бу чора-тадбирлар мамлакатда ҳаво сифати ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мониторингини кучайтиришга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.