Ўзбекистон

Қашқадарёда мухбирлар фирибгарликда айбланиб жазога торилди

Жиноят кодексига мувофиқ, улар 1 йил давомида давлат иштирокидаги ОАВда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган.

Қашқадарёда мухбирлар фирибгарликда айбланиб жазога торилди

“Aspekt 24” ахборот агентлигининг икки нафар махсус мухбири фирибгарлик ва товламачиликда айбланиб суд ҳукми билан жавобгарликка торилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман суди 2025 йил 4 ноябр куни чиқарган ҳукмига кўра, А.А. (1988 йилда Тошкент вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда 168-моддаси 3-қисми “б”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларда айбдор деб топилган. Шунингдек, И.Е. (2004 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 28 ва 168-моддалари 3-қисми “б”, “в” бандлари бўйича айбли деб топилган.

 

Суд ҳукмига кўра, А.А.га 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. И.Е.га эса 3 йиллик жазо белгиланган бўлиб, Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан унинг 1 йил 4 ой 12 куни ахлоқ тузатиш ишлари сифатида ўтиш қолдирилган. Шунингдек, ҳар икки шахс Жиноят кодексининг 45-моддасига мувофиқ, 1 йил давомида давлат иштирокидаги ОАВда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган.

 

Маълум қилинишича, биринчи инстанция суди ҳукми аллақачон қонунли кучга кирган. Тарафлар белгиланган тартибда ушбу ҳукм устида Қашқадарё вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти ёки протест киритиш ҳуқуқига эга. Аввалроқ Сурхондарёда Сариосиё тумани хокимининг ўринбосари ҳам озодликдан маҳрум этилгани хабар қилинган эди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқадарёда мухбирлар фирибгарликда айбланиб жазога торилди | Zamon.uz