Ўзбекистон

Тошкентда маст фуқаро кўчада жанжал чиқарди

Жамоат тартибини бузган шахс қўлга олиниб туман судига юборилган.

Тошкентда маст фуқаро кўчада жанжал чиқарди

 

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни соат 23:06 да Миробод тумани, Чимкент кўчасида жойлашган ошхона ходимлари томонидан Ички ишлар вазирлиги томонидан ўрнатилган “ташвиш тугмаси” орқали Миробод тумани Қўриқлаш бўлимига маст ҳолда жанжал қилаётган фуқаро ҳақида хабар келиб тушди.

 

Соат 23:10 да тунги хизматга жалб қилинган туман Қўриқлаш бўлими тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи воқеа жойига етиб келганда, 1991 йилда туғилган A.A. ошхона олдида маст ҳолатда жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, фуқаролар тинчлигини ва жамоат тартибини бузаётганлиги аниқланган.

 

Фуқаронинг ҳуқуқбузарлигини бартараф этиш жараёнида, у Қўриқлаш бўлими ходимларининг қонуний талабини бажармаган ва кескин қаршилик кўрсатган. Шу сабабли унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жисмоний куч ишлатилиб, зарарсизлантирилган ва туман ИИО ФМБга топширилган.

 

Ҳозирда Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан A.A.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) ва 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида туман судига юборилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.