Ўзбекистон

25 йилдан ортиқ халқаро қидирувда бўлган террористик ташкилот аъзоси Ўзбекистонга қайтарилди

У Афғонистон, Покистон ва Сурия давлатлари ҳудудида фаолият юритган турли халқаро террористик тузилмалар сафида жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

25 йилдан ортиқ халқаро қидирувда бўлган террористик ташкилот аъзоси Ўзбекистонга қайтарилди

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан хорижий махсус хизматлар билан ҳамкорликда амалга оширилган кенг қамровли тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, халқаро террористик ташкилотларга алоқадорлиги сабабли 25 йилдан ортиқ вақт давомида қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси жорий йилнинг ноябрь ойида хорижда қўлга олиниб, мамлакатга олиб келинди.

 

Мазкур шахс диний-экстремистик оқим ғояларини қўллаб-қувватлаган,“ҳижрат” ва “жиҳод”ни мақсад қилиб, 1999 йилда Ўзбекистонни тарк этган. У Афғонистон, Покистон ва Сурия давлатлари ҳудудида фаолият юритган турли халқаро террористик тузилмалар сафида жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

 

Узоқ йиллар давомида бошқа шахс номига расмийлаштирилган сохта ҳужжатлар асосида яшириниб юрган бу фуқаро МДҲга аъзо давлатлардан бирида аниқланиб, қўлга олинди.

 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 154-моддаси (ёлланиш), 155-моддаси (терроризм), 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва бошқа тегишли моддалар бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

25 йилдан ортиқ халқаро қидирувда бўлган террористик ташкилот аъзоси Ўзбекистонга қайтарилди | Zamon.uz