Ўзбекистон

Навоийдаги қамоқхонада маҳкум калтаклангани айтилмоқда

У соғлиғи ёмонлашгани сабабли касалхонага олиб келингани ва оила аъзоларини ичкарига киритилмаётганига изоҳ берилди.

Навоийдаги қамоқхонада маҳкум калтаклангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда 11-сон ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган маҳкум С.Ш.нинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли касалхонага олиб келингани ва оила аъзоларини ичкарига киритилмаётгани, маҳкумга тан жароҳати етказилгани бўйича хабарлар тарқалганди. 

 

Мазкур хабарлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. 

 

Қайд этилишича, маҳкум соғлиғи ёмонлашгани сабабли шу йилнинг 23 ноябрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Навоий вилоят филиалига колония масъул ходимлари кузатуви остида олиб келинган. Соғлиғи ёмонлиги сабабли маҳкумнинг оила аъзоларига ҳам хабар берилган.

 

Унга икки томонлама бронхопневмония оғир кечиши, ҳамроҳ юрак ишемик касаллиги стабил зўриқиш стенокардияси, ФС2 гипертония касаллиги 3, Аг0, хавф 4 ёндош ташхиси қўйилган.

 

Маҳкумни жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликка чалинганлиги сабабли 11-сон ЖИЭКнинг маҳкумни касаллиги оқибатида озод қилиш ҳақидаги тақдимномасига асосан жорий йилнинг 26 ноябрь куни ЖИБ Навоий шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 75-моддаси 1-қисмига асосан озод этилганлиги тўғрисида ажрим чиқарилган.

 

Бугун, 27 ноябрь куни собиқ маҳкум С.Ш.нинг укаси Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакилига мурожаат қилган. Мурожаатчи блогер хабарида нотўғри маълумот айтилгани бўйича узр сўраган. Минтақавий вакил шу куннинг ўзида шифохонага бориб, фуқародан хабар олди ва вазиятни ўрганган.

 

Олинган маълумотларга кўра, видеомурожаат юзасидан Навоий махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Навоийдаги қамоқхонада маҳкум калтаклангани айтилмоқда | Zamon.uz