Ўзбекистон

Йил бошидан буён товар айирбошлаш қарийб 7 фоизга ўсди

Президент Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари ва Кенгайиш масалалари бўйича комиссари бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Йил бошидан буён товар айирбошлаш қарийб 7 фоизга ўсди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела ҳамда Кенгайиш масалалари бўйича комиссари Марта Кос бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни жорий йил октябрь ойида Брюсселга олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш орқали ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Европа Иттифоқи вакиллари Ўзбекистон Президентига Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйеннинг самимий саломларини етказди.

 

Ўзбекистон етакчиси еврокомиссарларни Тошкентда “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” учинчи иқтисодий форуми ва Транскаспий транспорт йўлаги ва ўзаро боғлиқлик бўйича инвесторлар форуми муваффақиятли ўтказилгани ҳамда якунда минтақавий миқёсдаги бир қатор янги қўшма лойиҳалар ишга туширилгани билан табриклади.

 

Ўзбекистон – Европа муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани, икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг янги кенг қамровли кун тартиби шакллангани мамнуният билан қайд этилди.

 

Бу йил Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) имзоланди, Самарқанд ва Брюсселда саммитлар бўлиб ўтди, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши юзасидан Европа Иттифоқи билан музокаралар якунланди.

 

Йил бошидан буён товар айирбошлаш қарийб 7 фоизга ўсди. КШҲБнинг амалиётга жорий этилиши савдо ҳажми ва инвестициялар оқимининг сезиларли даражада ошишига хизмат қилиши таъкидланди.

 

Савдони кенгайтириш ва диверсификация қилиш учун ҳамкорликнинг институционал механизмларини янада такомиллаштириш, саноат кооперацияси, транспорт, рақамлаштириш, муҳим минераллар, энергетика, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор соҳаларда ҳамда янги қўшма инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

 

Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Йил бошидан буён товар айирбошлаш қарийб 7 фоизга ўсди | Zamon.uz