Ўзбекистон

Андижон туркий дунёнинг маданият пойтахти бўлди

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида Халқаро туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ Доимий кенгашининг 42-йиғилиши бўлиб ўтди.

Андижон туркий дунёнинг маданият пойтахти бўлди

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида Халқаро туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ Доимий кенгашининг 42-йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков, Қозоғистон Республикаси маданият ва ахборот вазири Аида Балаева, Туркманистон маданият вазири Атагелди Шамирадов, Озарбайжон маданият вазири ўринбосари Мурад Гусейнов, Қирғизистоннинг маданият, ахборот ва ёшлар сиёсати вазири биринчи ўринбосари Аскарали Мадаминов, Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Сердар Чам ҳамда ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев иштирок этди.

 

Тадбирда ТУРКСОЙ томонидан жорий йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди, 2026 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси, қўшма лойиҳалар ва туркий давлатлар ўртасидаги маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

 

Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилотининг Габала шаҳрида ўтказилган саммитида қабул қилинган “ТУРКСОЙ ташкилотини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш долзарблиги алоҳида таъкидланди.

 

Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков мазкур ҳужжатнинг аҳамиятини қайд этиб, унинг ижроси ТУРКСОЙнинг халқаро обрў-эътиборини янада оширишини билдирди ва қатор таклиф ҳамда ташаббусларни илгари сурди.

 

Маълумки, ТУРКСОЙ Доимий кенгаши қарорига мувофиқ, ҳар йили туркий тилли давлатлардаги шаҳарлардан бири “Туркий дунёнинг маданият пойтахти” сифатида эълон қилинади. Бу мақомга лойиқ топилган шаҳарда ва ҳамкор давлатларда кенг кўламли маданий тадбирлар, фестиваллар, илмий анжуманлар ва учрашувлар ўтказилади. Бу орқали миллий маданият халқаро миқёсда тарғиб этилади, сайёҳлар оқими эса сезиларли даражада ошади.

 

Қувонарлиси, ТУРКСОЙнинг 42-йиғилишида “Андижон шаҳри — 2026 йилда туркий дунёнинг маданият пойтахти” деб эълон қилинди. Бу қарор йиғилиш иштирокчилари томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

 

Бугун кечки қисмда ўтказиладиган “Ақтау — 2025 йилда туркий дунёнинг маданият пойтахти” тадбирларининг тантанали ёпилиш маросимида Андижон шаҳри ҳокимлигига махсус сертификат топширилади.

 

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди ва тегишли ҳужжатлар имзоланди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Хива шаҳри ҳам туркий дунёнинг маданият пойтахти сифатида эътироф этилган эди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижон туркий дунёнинг маданият пойтахти бўлди | Zamon.uz