Ўзбекистон

Энди электрон сигарета олиб кирганлар 5 йилгача қамалиши мумкин

Электрон сигареталарни ўтказганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Энди электрон сигарета олиб кирганлар 5 йилгача қамалиши мумкин

Ўзбекистонда қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистонда муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотлари, никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари, шу жумладан электрон сигареталарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ўтказиш, ишлаб чиқариш Ўзбекистонга олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Бунда ушбу ҳаракатларни содир этган шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилган ва муомаласи тақиқланган маҳсулотларни топширган тақдирда, жавобгарликдан озод қилинади.

 

Бундан ташқари “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунда электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг айланишига доир тақиқ белгиланди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

custom img

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди

“Тошкент” кўчаси икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

custom img

Янги Тошкентда қурилиш маҳсулотлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

custom img

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинч мамлакат деб топилди

Global Peace Index 2026 рейтингида Ўзбекистон 163 давлат орасида 37-ўринни эгаллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"