Ўзбекистон

Иқтисодий ўсиш ва урбанизация атроф-муҳитга юкламани кучайтирмоқда — Экология қўмитаси раиси

Азиз Абдуҳакимов Тошкентдаги экологик вазиятнинг ёмонлашуви бир вақтнинг ўзида юзага келган табиий ҳамда антропоген омиллар билан боғлиқлигини таъкидлади.

Иқтисодий ўсиш ва урбанизация атроф-муҳитга юкламани кучайтирмоқда — Экология қўмитаси раиси

Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг пасайиши табиий-иқлимий жараёнлар ҳамда антропоген юкламанинг кескин ортгани билан боғлиқ, дея маълум қилди Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов. У 26 ноябрь куни ўтказилган брифингда жорий экологик ҳолат ва кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди.

 

Табиий омиллар орасида энг муҳимларидан бири — ёғингарчиликнинг рекорд даражада камайиб кетгани. 2024 йил октябрда 46 мм ёғин кузатилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич атиги 1 мм бўлди. Шунингдек, шамол тезлигининг йил сайин пасайиб бориши ҳаводаги ифлосланишнинг тўпланишига олиб келмоқда. Абдуҳакимовга кўра, минтақадаги ҳарорат ўн йилликда ўртача 0,29 даража ошмоқда — бу глобал кўрсаткичдан икки баравар юқори.

 

Антропоген омиллар ҳам экологик вазиятга кучли таъсир кўрсатмоқда. Сўнгги йилларда иқтисодий ўсиш ва шаҳарлар кенгайиши натижасида Тошкентда уй-жой қурилиши 7 баробардан кўпроқ ошган, автомобиллар сони эса 2020 йилдан буён 50 фоизга кўпайган. Атмосферага ташламалар ҳажми 2016 йилдаги 345 минг тоннадан 2024 йилда 486 минг тоннага етган.

 

Экологик вазиятни юмшатиш мақсадида 24 ноябрь куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бошчилигида йиғилиш ўтказилиб, шошилинч чоралар белгиланди. Шундан сўнг 300 дан ортиқ мутахассисдан иборат 30 та ишчи гуруҳ тузилди ва уларнинг фаолияти 24/7 режимида йўлга қўйилди. Ўтказилган рейдлар давомида 331 корхона текширилиб, ҳаво ифлосланишига сабаб бўлаётган 35 та объектнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди, юзлаб қурилиш ташкилотларига огоҳлантиришлар берилди.

 

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳаво сифатида муайян яхшиланиш сезилди. 24 ноябрь куни ифлосланиш даражаси 350–400 мг/м³ бўлган бўлса, бир кун ўтиб 150–200 мг/м³ гача пасайди. Бироқ Абдуҳакимовга кўра, табиий шароит туфайли ҳаво сифати кескин яхшиланиши дарҳол содир бўла олмайди. Шунинг учун антропоген омилларни максимал даражада камайтириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Иқтисодий ўсиш ва урбанизация атроф-муҳитга юкламани кучайтирмоқда — Экология қўмитаси раиси | Zamon.uz