Ўзбекистон

Ўзбекистонда 10 ойда 10 мингдан ортиқ шахс оилавий зўравонлик учун жавобгарликка тортилди

Мулкка зарар етказиш, камситиш, қўрқитиш ва баданга енгил шикаст етказиш каби ҳолатлар учун жарима ҳамда 25 суткагача қамоқ жазоси белгиланган.

Ўзбекистонда 10 ойда 10 мингдан ортиқ шахс оилавий зўравонлик учун жавобгарликка тортилди

 

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида оилавий зўравонликка оид ҳуқуқбузарликлар бўйича 10 мингдан ортиқ фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълумотга кўра, жорий йилнинг 10 ойида жами 10 300 нафар шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (оилавий (маиший зўравонлик) билан жавобгарликка тортилган.

 

Олий суднинг қайд этишича, ушбу модда бўйича жавобгарлик қуйидаги ҳолатлар учун қўлланади:

 

— мулк, соғлиқ ёки меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш;

— мулк ва шахсий буюмларга қасддан зарар етказиш;

— шаъни ва қадр-қимматни камситиш, қўрқитиш;

— яқин қариндошларни бир-биридан ажратиб қўйиш;

— оилавий муҳитга зарар етказувчи бошқа зўравонлик турлари.

 

Мазкур ҳуқуқбузарликлар учун БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.

 

Шунингдек, турмуш ўртоғига, собиқ турмуш ўртоғига, бирга яшовчи шахсга ёки фарзандга баданга енгил шикаст етказиш, қисқа муддатли соғлиғига путур етказиш ёки меҳнат қобилиятининг енгил даражада йўқотилишига сабаб бўлиш ҳолатлари учун 15 суткадан 25 суткагача маъмурий қамоқ қўлланиши мумкин.

 

Олий суд оилавий зўравонликка қарши курашиш борасида амалдаги қонунчилик талабларини қатъий бажаришга чақирди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.