Ўзбекистон

Фарғонада гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди

"Гашиш" ва контрабанда йўли билан киритилган кучли дори воситаларини сотган бир нечта шахс ушланди.

Фарғонада гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди

Фарғона вилоятида ДХХ, Ички ишлар ва Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланишига қарши бир қатор тезкор тадбирлар ўтказилди. Тадбирлар давомида «гашиш» моддаси ҳамда четдан контрабанда йўли билан олиб келинган «Регапен» дори воситаларини сотиш билан шуғулланган бир нечта шахс қўлга олинди.

Марғилон шаҳрида 1996 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги «Матиз» автомашинасини кўздан кечириш вақтида 866 грамм «гашиш» борлиги аниқланиб, далилий ашёлар сифатида олиб қўйилди. Терговга қадар ўтказилган ҳаракатларда гумонланувчининг мазкур моддани сотиш орқали фойда олишни режалагани маълум бўлди. Унга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланди.

Яна бир ҳолатда, Фарғона ва Андижон шаҳарлари аҳолиси орасида кучли таъсир қилувчи «Регапен» дори воситаларини ноқонуний сотаётган шахслар аниқланган. Тезкор ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Қўрғонтепа туманида яшовчи икки нафар шахс 4 508 дона контрабанда дори воситасини 12 800 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ушланди. Улар устидан контрабанда ва кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланиши бўйича жиноий иш очилди. Мутасадди ташкилотлар бу каби воситаларнинг ноқонуний савдоси ёшлар саломатлиги ва жамият ривожига жиддий хавф эканини эслатди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Фарғонада гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди | Zamon.uz