Ўзбекистон

Ўқитувчилар апелляцияси бекор қилинмади — Вазирлик

Ижтимоий тармоқларда тарқалган апелляция бекор қилингани ҳақидаги хабарлар рад этилди. Таълим вазирлиги ўзгаришлар фақат жараённи соддалаштиришга қаратилганини билдирди.

Ўқитувчилар апелляцияси бекор қилинмади — Вазирлик

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, гўёки ўқитувчилар учун аттестация натижалари юзасидан апелляция бериш имконияти бекор қилингани ҳақидаги хабарлар жамоатчиликда кескин муносабат уйғотди. Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги мазкур маълумотлар ҳақиқатга мос келмаслигини расман маълум қилди.

 

Вазирликнинг таъкидлашича, 26 ноябрь куни ВМ-740-сон қарори билан жорий этилган ўзгаришлар ўқитувчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган. Эндиликда педагоглар тест синовлари жараёнида — test.uzedu.uz платформаси орқали бевосита онлайн тарзда апелляция аризаси юбориш ёки норозилик билдириш имконига эга бўладилар.

 

Апелляция жараёнини жадаллаштириш мақсадида комиссия малакали мутахассисларни имтиёзли асосда жалб қилиши мумкин. Бу эса зиддиятли ҳолатларни тезкор кўриб чиқиш ва баҳолаш жараёнининг аниқ ҳамда шаффоф бўлишини таъминлайди.

 

Расмий изоҳларга кўра, киритилган ўзгаришлар апелляция бериш ҳуқуқини бекор қилмаган, балки мавжуд тартибни соддалаштирган. Кўриб чиқилган аризалар бўйича комиссия қарори дарҳол аризачининг шахсий кабинетига юборилади.

 

Заруратга кўра, ўқитувчига комиссия қароридан кўчирма тақдим этилиши ёки ҳужжатлар билан бевосита тегишли ташкилотда танишиб чиқиш имконияти яратилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўқитувчилар апелляцияси бекор қилинмади — Вазирлик | Zamon.uz