Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 44 млрд долларга етди

Бир йил ичида давлат қарзи қарийб 4,9 млрд долларга ошган.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 44 млрд долларга етди

2025 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг давлат қарзи 44 млрд долларни ташкил этди. Унинг 36,7 млрд доллари ташқи қарз, 7,2 млрд доллари ички қарздир. Бир йил ичида давлат қарзи қарийб 4,9 млрд долларга ошди ва ЯИМга нисбатан улуши 32,3 фоизга етди. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган қарз миқдори эса 1154 доллар бўлди.

 

Расмий маълумотларга кўра, жалб қилинган ташқи қарз маблағларининг 47 фоизи — бюджетни қўллаб-қувватлашга, 16 фоизи энергетика соҳасига, қолган қисми қишлоқ хўжалиги, транспорт инфратузилмаси ва уй-жой коммунал хизматларига йўналтирилган. Ўзбекистоннинг асосий кредиторлари орасида Жаҳон банки (8 млрд доллар) ва Осиё тараққиёт банки (7,5 млрд доллар) етакчилик қилмоқда. Ташқи қарзнинг 63 фоизи долларда, 12 фоизи сўмда, 8 фоизи эса еврода жалб қилинган.

 

Мутасадди идоралар иқтисодиётнинг кенгайиши ва йирик инфратузилма лойиҳалари сабабли ташқи маблағларга эҳтиёж ошаётганини таъкидламоқда. Шу билан бирга, давлат кафолатисиз олинган тижорат қарзлари ҳам кўпайган: улар расмий давлат қарзига кирмасада, давлатга тегишли банк ва корхоналар томонидан олингани учун «квази-давлат» мажбуриятлари сифатида баҳоланади. 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг умумий (давлат + хусусий) ташқи қарзи 72,2 млрд долларга етган.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 44 млрд долларга етди | Zamon.uz