Ўзбекистон

Транспорт воситаларига яшил, сариқ ва қизил стикерлар берилади

Бу атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддаларни камайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Транспорт воситаларига яшил, сариқ ва қизил стикерлар берилади

Ҳукумат қарори билан “Автотранспорт воситаларидан чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослиги даражасини аниқлаш, уларни экологик тоифаларга ажратиш ҳамда экологик стикерларни бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

 

Низомга кўра, транспорт воситасининг экологик тоифаси унинг ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган экологик синфига мувофиқ белгиланади.

 

Бунда транспорт воситалари қуйидаги мезонларга кўра экологик тоифаларга ажратилади:

 

— бензин, сиқилган ва суюлтирилган газ ёқилғиси билан ҳаракатланувчи:

— “Евро-2” ва ундан юқори экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “тоза” экологик тоифага;

— “Евро-0” ва “Евро-1” экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “ўрта” экологик тоифага;

— дизель ёқилғи тури билан ҳаракатланувчи:

— “Евро-4” ва ундан юқори экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “тоза” экологик тоифага;

— “Евро-3” экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “ўрта” экологик тоифага;

— “Евро-0”, “Евро-1” ва “Евро-2” экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “зарарли”  экологик тоифага;

— гибрид автомобиллар, муқобил ёқилғи турларида харакатланувчи транспорт воситалари ҳамда ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган транспорт воситалари – “тоза” экологик тоифага.

 

Транспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида уларнинг тоифаларига мос равишда “яшил”, “сариқ” ёки “қизил” рангли экологик стикерлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида экологик операторлар томонидан берилади. 

 

Транспорт эгаси ихтиёрий равишда экологик стикер олиш учун Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига унинг расмий веб-сайти ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.

 

Ариза белгиланган мезонларга мувофиқ бўлганда, траспорт воситасига унинг экологик тоифасига мос бўлган экологик стикерлардан бири тақдим этилади.

 

Экологик стикерлар муддатсиз даврга берилади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Транспорт воситаларига яшил, сариқ ва қизил стикерлар берилади | Zamon.uz