Ўзбекистон

“Худо уларни аллақачон жазолаган”- «Замҳоким» ногиронларни ҳақоратлади

Қозоғистонда амалдорнинг ногиронлар ҳақидаги ножўя сўзи жамоатчилик норозилигига сабаб бўлмоқда.

“Худо уларни аллақачон жазолаган”- «Замҳоким» ногиронларни ҳақоратлади

Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қанат Есболатовнинг “Худо уларни аллақачон жазолаган” деган ибораси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. «Нур.кз»нинг ёзишича, ҳодиса Соғлиқни сақлаш вазири билан учрашув чоғида юз берган ва кўплаб фуқаролар бу сўзларни ногиронлиги бор шахсларга нисбатан ҳақорат сифатида қабул қилган.

 

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари амалдор баёнотини инсон қадри ва давлат хизматчиси этикасига зид деб баҳолади ҳамда текширув ўтказиш, ҳатто истеъфо масаласини кўриб чиқишни талаб қилишди. Бироқ айримлар Есболатовнинг сўзлари нотўғри тушунилганини, у аслида уларнинг оғир аҳволига ҳамдардлик билдирмоқчи бўлганини таъкидлади.

 

Мансабдор воқеа юзасидан расмий изоҳ бериб, иборани нотўғри ифодалаганини тан олди. У аслида “Худо уларга катта синов берган” демоқчи бўлганини айтиб, жамоатчиликдан узр сўради. Есболатовнинг қайд этишича, учрашув давомида тартиб бузилгани учун вазият ноқулай тус олган, бироқ кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга доимо биринчи навбат берилиши керак.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

custom img

Наманганда алиментдан қарздор ота нонвойхонадан топилди

Шундан сўнг у тегишли тартибда ушланиб, кейинги процессуал чоралар кўриш учун масъул бўлимга олиб кетилган.

custom img

Хоразмда ота фарзандларига 174 млн алимент тўлади

Шу тариқа эркак 5 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берган.

custom img

Жиззахда МИБ орқали банклар фойдасига 196 млрд ундирилди

Шу тариқа 5 510 та ижро ҳужжати бўйича иш якунланган.

custom img

Тошкентда гаровга қўйилган Chery хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 380 млн қарзи бўлган.

custom img

Самарқандда МИБдан яширилган Gentra ёпинчиқ ичидан топилди

Айни пайтда автомобил белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"