Ўзбекистон

1 декабрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

Янги тартиблар зилзила хавфсизлиги, истеъмолчилар ҳуқуқлари, никоҳ жараёни ва экологик очиқликни ўз ичига олади.

1 декабрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

1 декабрдан Ўзбекистонда сейсмик хавфсизликка оид ягона онлайн платформа ишга тушади. Унда эҳтимолий зилзилалар бўйича акселерограммалар, сейсмик районлаштириш хариталари, фаол тектоник узилмалар ва минтақавий таваккалчилик кўрсаткичлари жамланади. Ушбу ўзгаришлар зилзила хавфи юқори ҳудудларда лойиҳалаштириш сифатини оширишга хизмат қилади.

 

Шу санадан бошлаб истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг янги тартиби ҳам жорий этилади. Энди шикоятлар биринчи навбатда тадбиркор томонидан 10 кун ичида кўриб чиқилади, ҳал этилмаса Рақобат қўмитаси ёки ННТларга юборилади. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш компанияси эса йирик лойиҳаларга кафиллик ҳажмини ошириб, гаров етишмаслиги бўйича қўллаб-қувватлаш механизмларини кучайтиради.

 

Никоҳни расмийлаштириш жараёнига ҳам ўзгартиш киритилиб, тиббий маълумотнома талаби бекор қилинади. Никоҳдан суд орқали ажрашганлар энди суд қарорини ФҲДЙга топшириши шарт эмас — маълумот алмашинуви тизим орқали автоматик амалга оширилади. Никоҳ шартномаларининг аслини талаб қилиш бекор қилиниб, электрон нусхалар «Нотариус» тизимига жойлаштирилади.

 

Экология ва рақамлаштириш йўналишида ҳам янгиликлар мавжуд. Атроф-муҳит мониторинги, кўчат экиш, парвариш бўйича маълумотлар очиқ тизимга жойлаштирилади. Шу билан бирга, туризм мутахассисларини қайта тайёрлайдиган халқаро академия Самарқандда иш бошлайди, нодавлат суд экспертлари мустақил фаолият юритиши мумкин бўлади, ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилувчи янги платформа эса тизимга жорий этилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

1 декабрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради? | Zamon.uz