Ўзбекистон

Ўзбекистонда биринчи экологик ўрмонлар таснифи тақдим этилди

CITES конференцияси доирасида ўрмон экотизимларини илмий таснифлаш бўйича янги методология эълон қилинди.

Ўзбекистонда биринчи экологик ўрмонлар таснифи тақдим этилди

CITESга аъзо давлатларнинг 20-конференцияси доирасида “Табиат лойиҳалари: биоохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи” мавзусида махсус тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон ўрмон экотизимларини илмий асосда таснифлаш бўйича ишлаб чиқилган биринчи комплекс тизим жамоатчиликка тақдим этилди. Тадбирда Zamon.uz мухбири иштирок этди.

 

Тадбирда экология вазири ўринбосари Обиджон Қудратов ва “Яшил лойиҳа” институти директори Олим Ҳакимов Ўзбекистон табиий ресурсларини баҳолаш, экотизимларни мониторинг қилиш ҳамда уларни барқарор бошқаришда илмий ёндашувнинг аҳамиятини таъкидлади.

 

Янги тизим сунъий интеллект, сунъий йўлдош тасвирлари, GIS маълумотлари ва рақамли картографиялашга асосланиб, нойоб турлар яшайдиган ҳудудларни аниқлаш, экологик хавф хариталарини яратиш ва CITES учун илмий маълумотлар тайёрлаш имконини беради.

 

Тадбир давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:


– экологик таснифнинг нойоб турларни ҳимоя қилишдаги ўрни;


– RESILAND лойиҳаси натижаларини миллий режалаштиришга интеграция қилиш;


– олинган маълумотлардан CITES мониторинги ва ҳисоботида фойдаланиш;


– минтақавий экологик ҳамкорлик;


– маҳаллий ҳамжамиятларнинг табиатни муҳофаза қилишдаги иштироки.

 

Мутахассисларнинг айтишича, ушбу экологик тасниф Ўзбекистон ўрмонларини барқарор бошқариш ва биоохилма-хилликни самарали ҳимоя қилишда стратегик аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатнинг биринчи комплекс рақамли илмий платформасига айланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда биринчи экологик ўрмонлар таснифи тақдим этилди | Zamon.uz