Ўзбекистон

Ислом цивилизацияси маркази Авиценна мукофотига сазовор бўлди

Мукофот Франциянинг Париж шаҳрида тантанали равишда топширилган.

Ислом цивилизацияси маркази Авиценна мукофотига сазовор бўлди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Eвропа нуфузли мукофотларидан бири — Prix Avicenne 2025 (Авиценна мукофоти 2025)га сазовор бўлди. Тантанали маросим Парижда, Франция Миллий тиббиёт академияси биносида бўлиб ўтди, у ерда етакчи олимлар, тиб тарихчилари, шарқшунослар, ислом мероси бўйича мутахассислар ва Eвропа маданий муассасалари вакиллари йиғилди. Расмий йиғилиш давомида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига буюк Авиценна ёдгорлик ҳайкалчаси ва мукофот дипломи топширилиши эълон қилинди.

 

Француз илмий жамоаси алоҳида таъкидлаганидек, Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Марказ фаолияти — инсон тарихидаги буюк олимлардан бири Ибн Синонинг меросини ўрганишда замонавий ёндашувнинг намунавий мисоли бўлди. Академия қарори билан Ўзбекистон бугун нафақат ўзининг маданий-илмий ўтмишига ғамхўрлик қилаётганини, балки жаҳон гуманитар фанларига ҳам салмоқли ҳисса қўшиб, янги кенг кўламли лойиҳаларни, тадқиқот стандартларини, реставрация, каталоглаш ва ислом интеллектуал меросини тарғиб этишни илгари сураётганини таъкидлади. 

 

Академия мутахассислари олиб борилаётган ишлар ҳажмини юқори баҳолади: Марказ Авиценнанинг энг нодир қўлёзма асарларини қайта тиклади, энг йирик ихтисослаштирилган архивлар ва электрон каталоглар яратмоқда, «Тиб илми қонуни» қўлёзмаларини солиштирувчи халқаро илмий лойиҳалар олиб бормоқда, тиббиётга оид илмий асарларни тиклаш йўналишларини ривожлантирмоқда, Марказда Марказий Осиё буюк мутакаллимларининг жаҳон фанларига қўшган ҳиссасига бағишланган халқаро конференциялар ташкил этилмоқда. Француз олимлари фикрига кўра, Марказда яратилган экспозиция Авиценна меросини ўрганиш ва тадқиқ қилишни янги босқичга олиб чиқиб, Ўзбекистонни ушбу соҳада етакчи майдонга айлантирмоқда.

 

Ислом цивилизацияси маркази директори ва Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича Жаҳон жамияти раиси Фирдавс Абдухаликов мукофотни қабул қилар экан шундай деди:

 

«Ушбу мукофот — ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг кенг қамровли фаолиятига халқаро эътирофнинг яна бир ёрқин тасдиғи бўлиб хизмат қилади. Президентимиз Ислом цивилизацияси марказини яратиш ташаббускори сифатида фаолият юритган — бу ноёб муаллифлик илмий-маданий мега-лойиҳа бўлиб, Шарқнинг буюк мутафаккирларининг асл интеллектуал меросини дунёга кенг тарғиб қилишга қаратилган.

 

Prix Avicenne — бу марказнинг илмий ва таълимий мазмунини шакллантираётган юзлаб миллий ва хорижий олимлар, тадқиқотчилар, таржимонлар ва экспертларнинг меҳнатига юқори ҳурмат ва муносиб баҳо. Ушбу мукофот шунингдек, Марказий Осиёнинг глобал илмий тафаккур ривожидаги тарихий ролига жаҳон ҳамжамиятининг чуқур ҳурматини рамзий ифодалайди.

 

Биз бундан кейин ҳам халқаро тадқиқотларни кенгайтиришни, илмий алоқаларни мустаҳкамлашни ва Авиценна ҳамда юртимизнинг барча буюк мутафаккирларининг меросига бағишланган ишларни давом эттирамиз».

 

Франциянинг етакчи илмий ташкилотлари томонидан таъсис этилган Prix Avicenne мукофоти гуманитар ва табиий фанларда кўрсатилган муҳим ютуқлар ҳамда тарихий ва илмий меросни сақлаш ва тарғиб этишга қўшилган ҳисса учун берилади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ислом цивилизацияси маркази Авиценна мукофотига сазовор бўлди | Zamon.uz