Ўзбекистон

Нурафшонда ҳоким ёрдамчиси 2 минг доллар пора билан ушланди

У аввал ҳам бир неча бор судланган.

Нурафшонда ҳоким ёрдамчиси 2 минг доллар пора билан ушланди

 

Нурафшон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида фаолият юритган ҳоким ёрдамчиси Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро­га мансабдор танишлари орқали Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган. У ушбу «хизмати» эвазига 2 минг АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳоким ёрдамчиси сўралган пулни танишлари орқали олаётган вақтида қўлга олинган ва унинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилган.

 

Аниқланишича, ушбу шахс аввал ҳам бир неча бор судланган бўлсада, қилган қилмишларидан тегишли хулоса чиқармаган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Нурафшонда ҳоким ёрдамчиси 2 минг доллар пора билан ушланди | Zamon.uz