Ўзбекистон

Ўзбекистонда солиқ қарзи бўлганлар учун электр энергияси учун тўловлар чекланади

Ушбу механизм 2026 йил 1 январдан Наманган вилоятида синов тариқасида жорий этилади.

Ўзбекистонда солиқ қарзи бўлганлар учун электр энергияси учун тўловлар чекланади

 

Ўзбекистон ҳукумати томонидан солиқ муносабатларини такомиллаштириш, бюджет маблағларидан фойдаланиш очиқлигини ошириш ҳамда солиқ интизомини мустаҳкамлашга қаратилган янги механизмлар жорий этилади. Бу Президент қарорида белгиланган.

 

2026 йил 1 январдан “Очиқ буджет” порталида жисмоний шахслар томонидан тўланган солиқлар ҳисобидан амалга оширилган харажатларни акс эттирувчи “Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар” модули ишга туширилади. Ушбу модул орқали:

 

  • жисмоний шахснинг муайян даврда тўлаган даромад солиғи, мол-мулк ва ер солиқлари миқдори;
  • ушбу солиқлар ҳисобидан давлат бюджетидан молиялаштирилган харажатлар ҳақида очиқ маълумот тақдим этилади.

 

Шунингдек, 2026 йил 1 январдан Наманган вилоятида янги солиқ бошқаруви моделини синов тариқасида жорий этиш бошланади. Эксперимент доирасида:

 

  • жисмоний шахслардан ундириладиган мол-мулк ва/ёки ер солиғи бўйича 1 млн сўмдан ортиқ солиқ қарздорлигини ундириш жараёнида электр энергияси учун биллинг тизими механизмидан фойдаланиш амалиёти йўлга қўйилади;
  • солиқ органлари фаолиятини инсон омилисиз, автоматик шаклланадиган самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш давом эттирилади.

 

Шу билан бирга, 2026 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкларни ижарага беришдан олган даромадлари бўйича тўланган солиқ тўлиқ ҳажмда мулк жойлашган туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларига йўналтирилади.

 

Янги механизмга мувофиқ, Ўзбекистонда 1 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарзи мавжуд бўлган фуқароларнинг электр энергияси учун тўловлари чекланади. Ушбу механизм 2026 йил 1 январдан Наманган вилоятида синовдан ўтказилади.

 

Шунингдек, солиқ қарзи ҳақидаги маълумотлар аҳоли учун янада қулай бўлиши мақсадида банклар ва тўлов ташкилотлари мобил иловалари бош саҳифасида автоматик тарзда акс эттирилиши режалаштирилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.