Ўзбекистон

Ўзбекистонда совуқ антициклон таъсири 5 декабргача давом этиши мумкин

Совуқ антициклон таъсири кучайгани боис ҳаво ифлосланиши ошган. Махсус комиссия Тошкент ва вилоятларда 24–28 ноябрь кунлари ўтказилган кенг кўламли экологик рейдлар натижаларини эълон қилди.

Ўзбекистонда совуқ антициклон таъсири 5 декабргача давом этиши мумкин

 

Ўзбекистонда сўнгги кунларда совуқ антициклон таъсирининг кучайиши кузатилмоқда. Махсус комиссия маълумотига кўра, ушбу об-ҳаво жараёни 5 декабргача давом этиши прогноз қилинмоқда.

 

29 ноябрдан бошлаб совуқ антициклоннинг фаоллашуви натижасида атмосфера босими ошиб, кундузлари бироз илиқ, кечалари эса совуқ об-ҳаво шаклланмоқда. Совуқ антициклонларга хос бўлган эрталабки туманлар ва узоқ муддатли инверсия сабабли ҳаводаги чанг, тутун ва майда дисперс заррачалар миқдорининг ошиши кузатилмоқда. Мазкур жараён ҳавонинг паст қатламларида ифлослантирувчи моддалар тўпланиб қолишига олиб келади.

 

Шу билан бирга, сўнгги кунларда атмосфера сифатига таъсир кўрсатувчи манбаларни камайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилгани қайд этилди. Махсус комиссия томонидан Тошкент шаҳри ва вилоятида ифлосланиш манбаларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида кучайтирилган рейдлар ўтказилди.

 

24–28 ноябрь кунлари амалга оширилган тадбирлар натижасида;

 

  • жами 1 449 та иссиқхона ўрганилди;
  • 67 та иссиқхона фаолияти вақтинча тўхтатилди;
  • 403 нафар шахсга маъмурий баённома расмийлаштирилди;
  • 19 та хўжаликка газга уланиш бўйича техник шартлар берилди.

 

Қурилиш объектлари бўйича:

 

  • Тошкент шаҳрида 53 та ноқонуний қурилиш аниқланган бўлиб улардан 34 тасининг фаолияти тўхтатилган;
  • Атмосферанинг ифлосланиши бўйича 186 та ҳолат қайд этилиб,188 нафар шахс жавобгарликка тортилган;
  • 51 та қурилиш объектига сув пуркагич ўрнатилган.

 

Автотранспорт бўйича:

 

  • Юкни очиқ ташиган 837 та ҳайдовчи жаримага тортилди;
  • Атмосферага меъёридан ортиқ зарар етказган 206 нафар ҳайдовчи жавобгарликка тортилди.

 

Қўшимча экологик тадбирлар:

 

  • Шаҳар бўйлаб 77 та кўча ва 165 та жамоат жойи намлантирилди;
  • 121 км ариқлар тозаланди;
  • 126 та фаввора ишга туширилди;
  • Тошкент вилояти дарёларида ноқонуний қум–шағал қазиб олиш бўйича 54 та ҳолат аниқланди.

 

Махсус комиссия маълумотига кўра, ушбу комплекс чоралар ҳаво сифати кўрсаткичларида ижобий динамика кузатилишига хизмат қилмоқда. Жумладан, PM2.5 заррача концентрацияси:

 

  • 24 ноябрь — 171 мкг/м³,
  • 25 ноябрь — 152 мкг/м³,
  • 26 ноябрь — 140 мкг/м³,
  • 27 ноябрь — 111 мкг/м³,
  • 28 ноябрь — 97 мкг/м³ гача пасайган.

 

Шу билан бирга, совуқ антициклон таъсирида инверсия жараёнининг кучайиши сабабли ҳавода майда заррачаларнинг тўпланиб қолиш ҳолати сақланиб турибди. Бу табиий метеорологик жараён бўлиб, ҳавонинг табиий тозаланиш тезлигини пасайтиради.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда совуқ антициклон таъсири 5 декабргача давом этиши мумкин | Zamon.uz