Ўзбекистон

Ўзбекистонда ОИВ билан яшаётганлар сони 52 мингдан ошди

Жаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан Ўзбекистонда ОИВ бўйича янги маълумотлар эълон қилинди.

Ўзбекистонда ОИВ билан яшаётганлар сони 52 мингдан ошди

 

Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси бўйича янгиланган статистика эълон қилинди. Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда 52 мингдан ортиқ фуқаро иммунитет танқислиги вируси билан яшамоқда. Уларнинг қарийб 46 минг нафари антиретровирус терапияси (АРТ) билан қамраб олинган бўлиб, беморларнинг 88 фоизида вирус юки аниқланмайдиган даражагача пасайган.

 

Мазкур кўрсаткичлар 1 декабрь – Жаҳон ОИТСга қарши кураш кунига бағишлаб ташкил этилган матбуот анжуманида тақдим қилинди.

 

2025 йилда ОИВ бўйича профилактик тадбирлар кенгайтирилди ва 5 миллиондан зиёд аҳоли скрининг текширувларидан ўтказилди. Узоқ ҳудудларни қамраб олиш мақсадида мобил тиббий бригадалар фаолияти йўлга қўйилди. Натижада, ОИВ билан яшаётган аҳолининг 95 фоизи ўз соғлиғи ҳолатини текшириш ва зарурат туғилганда даволанишни бошлаш имконига эга бўлди.

 

Шунингдек, мамлакатда барча ҳомиладор аёллар ОИВ инфекциясига текширувдан ўтказилмоқда. Касаллик аниқланган оналардан туғилган 700 дан ортиқ чақалоқ илк олти ой мобайнида махсус хавфсиз озуқа формулалари билан таъминланмоқда.

 

Жорий йилда антиретровирус дори воситаларини харид қилиш учун давлат бюджети ҳамда Глобал жамғарма маблағлари ҳисобидан деярли 7 миллион доллар йўналтирилган.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2027 йилгача ОИВ скринингини янада кенгайтириш, тезкор тестлар ва ўз-ўзини текшириш тизимини жорий этиш, профилактика хизматлари ҳамда статистик жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш режалаштирилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда ОИВ билан яшаётганлар сони 52 мингдан ошди | Zamon.uz