Ўзбекистон

Алишер Темиров GHWP раиси ўринбосари лавозимига сайланди

GHWP тиббий жиҳозларни рўйхатдан ўтказиш, хавфни баҳолаш, сертификатлаш, бозор назорати ва сифат менежменти бўйича ягона глобал ёндашувларни шакллантирувчи нуфузли платформа бўлиб, таркибига Япония, Жанубий Корея, Хитой, Cингапур, Малайзия ва яна 30 дан ортиқ мамлакатлар киради.

Алишер Темиров GHWP раиси ўринбосари лавозимига сайланди

 

Айни кунларда Таиланд Қироллигининг Бангкок шаҳрида Тиббий буюмларни тартибга солиш талабларини уйғунлаштириш бўйича глобал ишчи гуруҳи (GHWP)нинг 29 йиллик анжумани ва Техник қўмита йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

 

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров ҳам иштирок этмоқда.

 

Маълумот ўрнида, GHWP тиббий жиҳозларни рўйхатдан ўтказиш, хавфни баҳолаш, сертификатлаш, бозор назорати ва сифат менежменти бўйича ягона глобал ёндашувларни шакллантирувчи нуфузли платформа бўлиб, таркибига Япония, Жанубий Корея, Хитой, Cингапур, Малайзия ва яна 30 дан ортиқ мамлакатлар киради. Ўзбекистон 2024 йилда тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинган.

 

Анжуманда тиббий жиҳозларни тартибга солишнинг янги глобал стандартлари, сертификатлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиблари, хавфга асосланган ёндашувлар ва бозор назоратини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

 

Эътиборлиси, GHWPнинг янги раҳбариятини шакллантириш жараёнида Алишер Темиров GHWPнинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига бир овоздан сайланди. Бу Ўзбекистоннинг тиббий жиҳозлар соҳасидаги ислоҳотлари халқаро миқёсда тан олинаётганининг муҳим белгисидир.

 

Шунингдек, 2026 йилда GHWP Техник қўмита раҳбарлари йиғилиши Тошкент шаҳрида ўтказилиши бўйича келишувга эришилди.

 

Ўзбекистоннинг GHWPдаги фаоллиги — тиббий жиҳозлар соҳасида модернизация, регулятор тизимни глобал талабларга мослаштириш ва халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича давлат сиёсатининг амалий натижасидир.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Алишер Темиров GHWP раиси ўринбосари лавозимига сайланди | Zamon.uz