Ўзбекистон

Метро тармоқлари узунлиги 103 километрга кенгайтирилади

2030 йилгача жамоат транспортидан фойдаланиш 60 фоизга етказилади.

Метро тармоқлари узунлиги 103 километрга кенгайтирилади

 

Президент қарори билан Тошкент шаҳрида транспорт тизимини бошқаришни такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чоралар белгиланди. Ҳужжатда пойтахт транспорт инфратузилмасини 2030 йилгача модернизация қилиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

 

Мазкур режага кўра:

 

  • жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 60 фоизга етказилади;
  • автобуслар ҳаракат тезлиги ўртача 18 км/соатдан 24 км/соатгача оширилади;
  • автомобиллар учун 150 минг ўринли тўхташ жойлари ташкил этилади;
  • метро тармоқлари узунлиги 103 километрга етказилади.

 

Шаҳар транспорти ва йўл инфратузилмасини бошқаришга масъул Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази барпо этилади. У транспорт, йўловчи ва пиёдалар оқимларини замонавий рақамли ҳамда «яшил» технологиялар ёрдамида мониторинг қилиб, шаҳар транспорт мастер-режасини ишлаб чиқади.

 

Шунингдек, ҳудудлардан кириб келадиган асосий автомобиль йўлларидаги жамоат транспорти бош бекатлари (автобус ва метро) кесишмаларида транспорт воситаларининг кўп қаватли тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш ва Тошкент шаҳри ерусти метро линиялари ҳамда йўл ўтказгичлари остида, хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш каби вазифалар белгиланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Метро тармоқлари узунлиги 103 километрга кенгайтирилади | Zamon.uz