Ўзбекистон

Андижонда контрабанда дорилар айланмасига чек қўйилди

Контрабанда дорилар Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилгани аниқланди.

Андижонда контрабанда дорилар айланмасига чек қўйилди

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Божхона қўмитаси ҳамкорлигида Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда, дорифурушлар томонидан Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситасининг ноқонуний муомиласи олди олинди.

 

Хусусан, Андижон шаҳри ҳудудида автоҳалокатга учраган “CHANGAN SL03” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина салон қисмида 5071 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштириб олинди.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 2511-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар Ўзбекистон фуқаролари гумонланувчи тариқасида жиноят ишига жалб қилинди.

 

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижонда контрабанда дорилар айланмасига чек қўйилди | Zamon.uz