Жаҳон

Қозоғистонда туркий тилларга мослаштирилган энг йирик сунъий интеллект модели тақдим этилди

Мазкур модель қозоқ, турк, ўзбек, қирғиз, озарбайжон ва татар тилларига асосланган бўлиб, Марказий Осиёда шу миқёсда яратилган илк тўлиқ маҳаллий ASR ечим ҳисобланади.

Қозоғистонда туркий тилларга мослаштирилган энг йирик сунъий интеллект модели тақдим этилди

 

Қозоғистоннинг Cybernet AI стартапи туркий тиллар учун мўлжалланган энг йирик автоматик нутқни аниқлаш (ASR) сунъий интеллект моделини ишлаб чиқди ва тақдим этди. Мазкур модель қозоқ, турк, ўзбек, қирғиз, озарбайжон ва татар тилларига асосланган бўлиб, Марказий Осиёда шу миқёсда яратилган илк тўлиқ маҳаллий ASR ечим ҳисобланади. Бу ҳақда Tengrinews нашри хабар берди.

 

Қозоғистон Республикаси Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги маълумотига кўра, ушбу лойиҳа инглиз тилидаги мавжуд моделларни мослаштириш асосида эмас, балки туркий тиллар гуруҳининг фонетик, грамматик ва лингвистик хусусиятларини тўлиқ ҳисобга олган ҳолда нолдан ишлаб чиқилган. Бу эса уни минтақа учун стратегик аҳамиятга эга инновацион маҳсулотга айлантиради.

 

Лойиҳа Astana Hub ҳамда Қозоғистон Республикаси Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлигининг стратегик кўмаги асосида, Misrosoft GPU инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган. Astana Hub бошқарувчи директори Танат Ускембаевнинг таъкидлашича, ушбу ишланма туркийзабон мамлакатларга сунъий интеллектга асосланган рақамли хизматларни сифатни пасайтирмаган ҳолда, ўз она тилларида ва мақбул нархларда жорий этиш имконини беради.

 

“Cybernet AI'нинг ривожланиши Қозоғистон учун глобал АI ечимлари истеъмолчиси мақомидан халқаро бозорда рақобатбардош технологиялар ишлаб чиқувчисига айланиш йўлида муҳим қадамдир”, — деди Ускембаев.

 

Cybernet AI техник директори Рашид Исмоиловнинг айтишича, компания атайлаб инглиз тилидаги моделларни мослаштиришдан воз кечиб, маҳаллий оғзаки нутқнинг жонли ва мураккаб шаклларини тушуна оладиган сунъий интеллект моделини яратишни мақсад қилган. Унинг фикрича, ушбу лойиҳа нафақат технологик маҳсулот, балки минтақавий сунъий интеллект экотизимини ривожлантириш ва Қозоғистоннинг технологик суверенитетини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.