Ўзбекистон

Ўзбекистонда асоссиз сабаблар билан судга келмаган мансабдорларга жарима жорий этилади

Маъмурий судлар ваколатлари ҳам кенгайтирилмоқда.

Ўзбекистонда асоссиз сабаблар билан судга келмаган мансабдорларга жарима жорий этилади

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизматининг маълум қилишича, маъмурий суд ишларини юритишда дастлабки эшитув институти жорий этилмоқда. Ушбу босқичда далилларни тўплаш, даъволарни аниқлаштириш ва томонлар ўртасида келишувга эришиш имконияти яратилади. Бу эса ишларни кўриб чиқиш муддатлари ва ортиқча харажатларни камайтириши кутилмоқда.

 

Қонун лойиҳасида давлат амалдорларининг суд мажлисларида мажбурий иштироки белгилаб қўйилган. Асоссиз сабаблар билан судга келмаслик суд жаримасига сабаб бўлади. Ушбу чора суд жараёнларида интизомни кучайтириш ва ҳақиқий тортишув тамойилини таъминлашга қаратилган.

 

Шунингдек, маъмурий судларга судга ҳурматсизлик қилиш ҳамда хусусий ажрим ва қарорларни ижро этмаслик ҳолатларида маъмурий жазо чораларини қўллаш ваколати берилмоқда.

 

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда Германия, Япония, Эстония ва Франция каби ривожланган давлатларнинг маъмурий адлия соҳасидаги илғор тажрибаси чуқур ўрганилган, шунингдек, коррупцияга қарши ва гендер экспертизаларидан ўтказилган ҳамда жамоатчилик муҳокамасида қўллаб-қувватланган.

 

Таъкидланишича, мазкур ўзгаришлар давлат органлари устидан суд назоратини кучайтириш, бизнес муҳитини яхшилаш ва суд тизимига бўлган жамоатчилик ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.