Ўзбекистон

Тошкент—Чорвоқ йўлида тезлик 80 км/соатгача пасайтирилади

2025 йилда мазкур йўналишда 63 та ЙТҲ қайд этилган.

Тошкент—Чорвоқ йўлида тезлик 80 км/соатгача пасайтирилади

 

Тошкент—Чорвоқ автомобиль йўлининг айрим қисмларида ҳаракат тезлиги 80 км/соатгача чекланади. Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, давлат аҳамиятига эга Бектемир—Чирчиқ—Ғазалкент—Чорвоқ (4R-12) автомобиль йўлининг аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашган 6 та қисмида рухсат этилган энг юқори тезлик 100 км/соатдан 80 км/соатгача пасайтирилди.

 

Ҳужжатда таъкидланишича, ушбу чора-тадбирлар мазкур йўналишда кузатилаётган юқори авариявийлик даражаси билан боғлиқ. Хусусан, 2025 йилда йўлнинг 19-километридан 74-километригача бўлган қисмида тезлик режимига риоя қилмаслик оқибатида 63 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.

 

Мазкур ЙТҲлар оқибатида 15 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 50 нафар шахс турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

 

Қабул қилинган қарор йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш ҳамда бахтсиз ҳодисалар сонини камайтиришга қаратилган.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари болалар фаровонлигини таъминлаш учун ҳукуматлар, бизнес вакиллари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини қайд этди.

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

Фуқаро автомобилга урилганига қарамай, ҳаракатини давом эттирган, бироқ ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Йўловчилар тўпланишини камайтириш учун поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.