Жаҳон

АҚШ Хитойни 2020 йилда яширин ядровий синовлар ўтказишда айблади

Вашингтон Пекин синовларни яшириш учун махсус детонация техникасидан фойдаланганини тахмин қилмоқда.

АҚШ Хитойни 2020 йилда яширин ядровий синовлар ўтказишда айблади

 

АҚШ Давлат департаменти Хитой 2020 йилда яширин ядровий портловчи синов ўтказган бўлиши мумкинлигини даъво қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг қурол назорати ва халқаро хавфсизлик бўйича ўринбосари Томас ДиНанно Женевада бўлиб ўтган Қуролсизланиш бўйича конференцияда маълум қилди дейди ТАСС.

 

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати Хитой томонидан ўтказилган эҳтимолий синовлар ҳақида маълумотларга эга. Жумладан, 2020 йил 22 июнь куни юзлаб тонна қувватга тенг портлаш бўлган синов ўтказилгани тахмин қилинмоқда. АҚШ томони Пекин бундай синовларни яшириш учун сейсмик мониторинг тизимларини чалғитувчи махсус детонация — яъни портлашни ер ости бўшлиқларида амалга ошириш (“decoupling”) техникасидан фойдаланган бўлиши мумкинлигини билдирган.

 

АҚШ расмийларига кўра, бундай ҳаракатлар ядровий синовларга қўйилган халқаро чекловлар руҳига зид бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Хитой аввал ҳам шунга ўхшаш айбловларни рад этиб келган. Айрим экспертлар эса айрим техник белгилар рухсат этилган субкритик синовлардан фарқланмаслиги мумкинлигини таъкидлаб келади.

 

Мазкур баёнотлар ядровий қуролларни назорат қилиш бўйича глобал вазият кескинлашаётган бир пайтда янграмоқда. Хусусан, АҚШ ва Россия ўртасидаги стратегик ядровий арсеналларни чекловчи Янги START шартномаси 2026 йил февраль ойида муддати тугади. Бу эса йирик ядровий давлатлар ўртасида янги келишув зарурлиги ҳақидаги баҳсларни кучайтирди.

 

АҚШ томони келгусида ядровий қуроллар устидан назорат бўйича янги, кенгроқ форматдаги музокаралар зарурлигини таъкидламоқда. Хитой эса ҳозирча бундай музокараларга қўшилиш масаласида эҳтиёткор позицияни сақлаб қолмоқда.

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.