Ўзбекистон

Ўзбекистонда 2025 йилда 12 мингдан ортиқ фуқаро фирибгарликда айбланиб судланган

Айбдорларга жарима, мажбурий ишлар, чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

Ўзбекистонда 2025 йилда 12 мингдан ортиқ фуқаро фирибгарликда айбланиб судланган

 

 

Ўзбекистонда фирибгарлик жинояти бўйича судланган шахслар сони маълум қилинди. Олий суд матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 2025 йил давомида мамлакатда Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан боғлиқ жиноятлар бўйича 12 мингдан ортиқ фуқаро жиноий жавобгарликка тортилган.

 

Келтирилишича, мазкур модда доирасида жами 12 749 нафар шахсга нисбатан турли жазо чоралар қўлланилган. Жумладан, айбланувчиларга жарима, муайян ҳуқуқлардан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари, озодликни чеклаш ҳамда озодликдан маҳрум қилиш каби жазолар тайинланган. Шунингдек, ҳисоботда 137 нафар шахсга нисбатан шартли жазо қўллангани қайд этилган.

 

Статистик маълумотларга кўра, фирибгарлик билан боғлиқ жиноят ишлари энг кўп Тошкент шаҳри, Фарғона, Самарқанд, Наманган ва Тошкент вилоятларида кўриб чиқилган.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.