Ўзбекистон

Мубашшир Аҳмад соғлиги туфайли Тошкентдаги «Сангород» га кўчирилди

Хабарларга кўра, Алишер Турсунов оғир диабет касаллигидан азият чеккани учун ички ишлар вазирлиги ва соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кейинги қамоқ жазосини давом эттиришга тўсқинлик қилиш мумкин бўлган касалликлар рўйхатига киритилган.

Мубашшир Аҳмад соғлиги туфайли Тошкентдаги «Сангород» га кўчирилди

 

Жамоатчиликка Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан таниш бўлган Алишер Турсунов Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги 5-сонли жазони ижро этиш колониясидан Тошкент шаҳридаги «Сангород» номи билан машҳур ихтисослаштирилган тиббий колонияга кўчирилди.

 

Маълум қилинишича, бу қарор маҳкумнинг соғлиғини чуқур тиббий кўрик ва даволаш мақсадида амалга оширилган. Хабарларга кўра, Алишер Турсунов оғир диабет касаллигидан азият чекади. Ушбу ҳолат Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган бўлиб, кейинги қамоқ жазосини давом эттиришга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган касалликлар рўйхатига киритилган.

 

Ҳуқуқ ҳимоячилари Ахлоқ тузатиш департаменти инсонпарварлик тамойилларига асосланиб, судга унинг жазосининг қолган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисида илтимоснома киритиш имкониятига умид билдиришган.

 

Мубашшир Аҳмад жамоат олдида ўз чиқишларида Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатини қўллаб-қувватлашга оид фаолияти билан танилган. У Тошкент шаҳар Учтепа туман суди ҳукми билан 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил январ ойида Омбудсман вакили Навоий вилоятидаги 5-сонли колонияда унинг сақланиш шароитларини текширган эди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.