Ўзбекистон

Андижонда қариндошини пичоқлаб ўлдирган эркак 11 йилга қамалди

Эркак товуқларни катакка қамамагани туфайли қариндоши билан жанжаллашиб қолган.

Андижонда қариндошини пичоқлаб ўлдирган эркак 11 йилга қамалди

 

Андижон шаҳрида қариндошини пичоқ билан ўлдирган фуқаро Жиноят кодексининг тегишли моддаларида айбли деб топилиб, унга 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Миллар хабар берди.

 

1998 йилда туғилган фуқаро аммасининг ўғли “Янги ҳаёт” маҳалласида билан бирга яшаган. 2025 йил 22 сентябрь куни соат 14:00 атрофида эркак товуқларнинг катакда эмас, ҳовлида юришидан ғазабланиб, қариндоши билан жанжаллашган. Жанжал давомида у пичоқ билан бир неча маротаба зарба бериб, қариндошини ўлдирган.

 

Ҳодиса вақтида уйда бошқа оила аъзолари ҳам бўлган ва тез ёрдам билан шифохонага олиб борилган, аммо жабрланувчини қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган.

 

Жазо умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.