Ўзбекистон

Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими 11 йилга қамалди

Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан суд ҳукми эълон қилинди.

Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими 11 йилга қамалди

 

Жиноят ишлари бўйича Зомин туман суди томонидан эълон қилинган ҳукмга мувофиқ, Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган M.X. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «б», «в», «г» бандлари (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 206-моддаси 1-қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 210-моддаси 3-қисми «а» банди (пора олиш) ҳамда 229-4-моддаси 2-қисми «а» бандида (ер бериш тартибини бузиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

 

Шунингдек, Шароф Рашидов тумани ҳокимлигининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаган Н.И. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28, 210-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.

 

Суд ҳукмига кўра, M.X. га 3 йил муддатга ҳокимият ва давлат бошқаруви органларида мансабдорлик ҳамда моддий жавобгар лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдорида жарима жазоси ҳамда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Н.И. га эса 2 йил муддатга ҳокимият ва давлат бошқаруви органларида мансабдорлик ҳамда моддий жавобгар лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

 

Судланувчилар тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоларини умумий тартибли жазони ижро этиш колонияларида ўташи белгиланди.

 

Шу билан бирга, биринчи инстанция суди ҳукми устидан тарафлар қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ҳамда протест келтириш ҳуқуқига эга экани маълум қилинди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.