Ўзбекистон

Андижонда юк машинаси уриб юбориши оқибатида 8 ёшли бола вафот этди

Юк машинаси ҳаракатланиб кетаётган вақтда бола пиёдалар ўтиш жойидан югуриб чиққан.

Андижонда юк машинаси уриб юбориши оқибатида 8 ёшли бола вафот этди

 

Жорий йилнинг 24 февраль куни соат 15:56 ларда Андижон вилояти Балиқчи тумани “Эски Марказ” МФЙ ҳудудидан ўтган Д-105 автомобиль йўлининг “Фарғона ҳалқа йўли” 103-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Андижон вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 2002 йилда туғилган А.Ж. бошқарувидаги «ЗИЛ-130» русумли юк транспорт воситаси тартибга солинган чорраҳада ҳаракатланиб келаётган вақтда пиёдалар ўтиш жойидан югуриб чиққан 2017 йилда туғилган Ҳ.М. ни уриб юборган. Шундан сўнг ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, чорраҳада тўхтаб турган «Соbalt» русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.

 

Ҳодиса оқибатида вояга етмаган пиёда Ҳ.М. олган тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, у вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.