Ўзбекистон

Кимдир 15 суткага киради, лекин биз кичик жарима билан қутулдик — мақтанчоқ йигит узр сўради

Аввалроқ BMW'да йўл қоидаларини бузган йигит PR мақсадида олинган видеолари билан фахрланишини билдирган эди.

Кимдир 15 суткага киради, лекин биз кичик жарима билан қутулдик — мақтанчоқ йигит узр сўради

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатлангани, ходим эса палкасини отгани тасвирланган видео тарқалган эди. Куни кеча тармоқларда ушбу қоидабузар ҳайдовчининг янги видеоси пайдо бўлиб, унда йигит ўз қилган ишидан фахрланишини билдирган.

 

Видеоларда йигит “Кимдир 15 суткага киради, лекин биз кичик жарима билан қутилдик” деб айтгани кўрсатилган.

 

Бош прокуратура томонидан Узбелас Перформансе автоулов сервиси раҳбари Асадбек Жумаев иштирокидаги видеоинтервю ўрганилди.

 

Йигитнинг таъкидлашича, у транспорт воситаларини тунинг қилиш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланган, ЙПХ ходимига зарар етказмаган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар PR мақсадида ва мақтанчоқликдан келиб чиққан бўлиб, йигит ўз хатти-ҳаракатлари нотўғри эканини тан олиб, барча жабрланганлардан узр сўраган.

 

Аниқланишича, 2026 йил 16 январдаги Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судининг қарорига асосан, А.Жумаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-2-моддаси (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг фото ва видеотасвирларини уларнинг обрўсини туширадиган тарзда тарқатиш) билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари, яъни 8,4 млн сўм жаримага тортилган.

 

Ҳолатга ҳолис ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида, 2026 йил 26 февраль куни Мирзо Улуғбек туман прокуратураси Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатиига протест киритилди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.