Ўзбекистон

Хоразмда МИБ орқали келиннинг сепи қайтариб олинди

Ижро ҳаракати давомида 48 турдаги буюм эгасига қайтарилган.

Хоразмда МИБ орқали келиннинг сепи қайтариб олинди

Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоятининг Шовот туманлараро судининг ижро варақасига асосан даъвогар М.Ш.га жавобгар Р.Х.дан мол-мулкларни олиб бериш белгиланган.

 

Ажрашган фуқаронинг мурожаати асосида Бюронинг Қўшкўпир тумани бўлими томонидан белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари амалга оширилган.

 

Ўрганишлар давомида никоҳ даврида келин томонидан олиб келинган сеп буюмлари аниқланиб, қонуний асосда рўйхат шакллантирилган. Ушбу рўйхатга мувофиқ, 48 турдаги буюм — маиший анжомлар, ошхона жиҳозлари, ётоқ анжомлари, шахсий фойдаланиш буюмлари ҳамда болага тегишли жиҳозлар эгасига қайтарилди.

 

Ижро жараёни амалдаги қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда ўтказилди. Шу тариқа, фуқаронинг мулкий ҳуқуқлари таъминланди.

 

 

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.