Ўзбекистон

Зангиотада эркак 125 млн алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати тамомланиб, эркак Қозоғистон Республикасига ишлаш учун йўл олган.

Зангиотада эркак 125 млн алимент тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2024 йил 28 августдаги қарори билан қарздор б.М.дан ундирувчи Г.М. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминотини таъминлаш мақсадида ҳар ойда оладиган даромадининг ярми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

 

Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Зангиота туман бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига олиб борилган.

 

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор фуқаро қарздорликни ихтиёрий равишда бартараф этмаганлиги сабабли Қонуннинг 42(1) моддасига асосан унинг Республикамиз ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

 

Қарздорнинг яқин қариндошлари унга чет давлатда юқори даромадли иш таклиф қилганлиги сабабли унда четга чиқишга эҳтиёж пайдо бўлган.

 

Шу сабабли, қарздор ота жорий йилнинг февралида Бюронинг Зангиота туман бўлимига келиб, ундирувчи билан келишган холда қарздорлигини ихтиёрий равишда тўлади ва алимент маблағлари ундирувчига ундирилиб берилди.

 

Шундан сўнг, ижро ҳужжати ундирувчининг аризасига асосан Қонуннинг 40(1)-моддасига асосан тамомланди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.