Ўзбекистон

Наманганда жазмани билан тил бириктириб эрини ўлдирмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Улар бу жиноятни қилиш учун қотил ёллашган.

Наманганда жазмани билан тил бириктириб эрини ўлдирмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Наманган вилояти Давлатобод туманида аёл ва унинг жазмани томонидан қотил ёллаб, одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятнинг олди олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, 4 март куни Давлатобод туманида яшовчи аёл ўзининг жазмани билан олдиндан тил бириктириб, шаръий никоҳ асосида бирга яшаб келган турмуш ўртоғини 6 минг АҚШ доллари эвазига ўлдиртиришни режалаштиргани аниқланган.

 

Шундан сўнг Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда прокуратура ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Маълум бўлишича, буюртмачилар Telegram орқали шартли қотил билан боғланиб, эркакни Cobalt автомобилида ёлғиз юрган пайтда Андижон—Наманган йўлида жойлашган овлоқ ҳудудда ўлдириш, сўнг автомобилни ёқиб юбориш бўйича кўрсатмалар берган.

 

Тезкор тадбир давомида жабрланувчининг ўлдирилгани саҳналаштирилиб, ушбу жараён видеога олиниб буюртмачиларга кўрсатилган. Шундан сўнг улар келишилган пул маблағининг 5,5 минг АҚШ долларини топшираётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 97-моддаси иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари болалар фаровонлигини таъминлаш учун ҳукуматлар, бизнес вакиллари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини қайд этди.

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

Фуқаро автомобилга урилганига қарамай, ҳаракатини давом эттирган, бироқ ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Йўловчилар тўпланишини камайтириш учун поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.