Ўзбекистон

Наманганда алиментдан қарздор ота нонвойхонадан топилди

Шундан сўнг у тегишли тартибда ушланиб, кейинги процессуал чоралар кўриш учун масъул бўлимга олиб кетилган.

Наманганда алиментдан қарздор ота нонвойхонадан топилди

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган ва қидирувга берилган ота нонвойхонадан топилди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Наманган вилоятида ўтказилаётган навбатдаги рейд тадбири давомида кутилмаган ҳолат аниқланган. Мажбурий ижро бюроси инспекторлари ҳудуддаги текширув ишларидан сўнг нон харид қилиш учун нонвойхонага киришган.

 

Шу пайт нонвойхонада ишлаб юрган фуқаролардан бири ходимларни кўриб, ўзини олиб қочишга урингани инспекторлар эътиборини тортади. Шубҳа уйғотган мазкур шахс билан суҳбатлашилиб, унинг паспорт маълумотлари хизмат планшети орқали текширилганда, у алимент тўловларидан қарздор экани маълум бўлган.

 

Маълумотларга кўра, ушбу фуқарога нисбатан Бюронинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинган экани ҳам аниқланган.

 

Натижада қидирувда бўлган шахс тегишли тартибда ушланиб, кейинги процессуал чоралар кўриш учун масъул бўлимга олиб кетилган.

custom img

Қашқадарёда эркак ўлган итни Damas'га боғлаб судради

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди

custom img

Тошкентда маст аёл йўлнинг қатнов қисмига ётиб олди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Япония икки нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди

Бири техник стажёр визаси, иккинчиси эса қисқа муддатли виза билан Японияга кириб, рухсат этилган муддат тугаганидан кейин ҳам мамлакатни тарк этмаган.

custom img

Тошкентдан Екатеринбургга учган самолёт Остонага йўналтирилди

Бунга Екатеринбург аэропортида жорий этилган чекловлар сабаб бўлди.

custom img

Навоийда шахсий фото ва видеоларни тарқатиш билан аёлни шантаж қилган йигит ушланди

У шахсий маълумотларни тарқатмаслик эвазига аёлдан 10 млн сўм талаб қилган.

custom img

Абитуриентлар учун ОТМ ва таълим йўналишини танлаш бошланди

Танлов 8 августга қадар давом этади.

custom img

Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Элчихона фуқароларни хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш ва расмий кўрсатмаларга амал қилишга чақирди.

custom img

Тошкент аэропортида 11,8 кг гашиш мойи мусодара қилинди

Наркотик моддалар Ўзбекистон орқали қўшни давлатга транзит тарзида олиб ўтилиши режалаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"