Ўзбекистон

Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 26-27 март кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

 

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

 

Бўлажак тадбирлар кун тартибидан Ўзбекистон – Тожикистон дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

 

Сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперацияси ҳамда транспорт соҳасида ўзаро боғлиқликни ривожлантириш, сув ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш ҳамда кенг кўламли маданий ва гуманитар алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилади.

 

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳамда кўп томонлама форматлар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашадилар.

 

Шунингдек, бир қатор янги қўшма лойиҳаларни ишга тушириш кўзда тутилган, кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши режалаштирилган.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.