Жаҳон

Николас Мадуро устидан суд жараёни бошланди

Агар у айбдор деб топилса, камида 20 йилга озодликдан маҳрум қилиш мумкин.

Николас Мадуро устидан суд жараёни бошланди

26 март куни Қўшма Штатларда Венесуэланинг собиқ президенти Николас Мадуро устидан суд жараёни бошланди. У ва унинг рафиқаси Силия Флорес Нью‑Йорк федераль судида наркотерроризм бўйича айбловларга дуч келмоқда. Reuters агентлиги маҳаллий манбаларга таяниб хабар берди.

 

Суд жараёни 2006 йилда қабул қилинган ва камдан‑кам ҳолларда қўлланадиган наркотерроризм тўғрисидаги қонун доирасида кўрилмоқда. Агар прокурорлар Мадурони айбдор деб топса, у камида 20 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.

 

Судда прокурорлар Мадуро ва бошқа айбланувчи расмийлар гийоҳванд моддалар савдоси орқали терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятларни содир этганини исботлашга ҳаракат қилмоқда. Улар, хусусан, Колумбия инқилобий қуролли кучлари (FARC) каби террорчи деб топилган гуруҳлар билан ҳамкорликда кокаин ташиш бўйича фитна уюштиришда иштирок этганликда гумон қилинмоқда.

 

Мадуро ва Флорес суд олдида айбловларни қатъиян инкор этиб, АҚШнинг бу даъволарини сиёсий мотивга асосланган «империалистик фитна» деб атамоқда. Прокурорлар учун муҳим вазифа — гийоҳванд моддалар савдоси жиноятларини терроризм билан боғлашни суд олдида ишончли асослашдир.

 

Эслатиб ўтамиз, Николас Мадуро 3 январ куни Каракасда махсус операция давомида АҚШ махсус кучлари томонидан қўлга олинган ва кейинчалик АҚШга олиб кетилган эди.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.