Жаҳон

Эрон АҚШнинг 15 бандли режасини “реал эмас” деб баҳолади

Теҳрон Вашингтоннинг музокаралар бўйича таклифларини мантиқсиз деб атаб, АҚШ дипломатиясига ишонч пастлигини таъкидлади.

Эрон АҚШнинг 15 бандли режасини “реал эмас” деб баҳолади

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ томонидан тақдим этилган можарони ҳал қилиш бўйича 15 банддан иборат режа реал эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби баёнот берди.

 

Унинг сўзларига кўра, АҚШ томонидан илгари сурилган ҳужжатда “ортиқча ва мантиқсиз талаблар” мавжуд. Эрон томонига турли номлар остида тақдим этилган таклифлар — 15 бандли ёки бошқа кўринишдаги режаларда Теҳрон учун мақбул бўлмаган шартлар мавжудлиги таъкидланди.

 

Дипломатнинг айтишича, АҚШ музокараларни таклиф қилганида кўплаб давлатлар эҳтиёткорлик билан ёндашади, чунки Вашингтон дипломатиясига бўлган ишонч даражаси масаласи очиқ қолмоқда. У Эроннинг турли масалалар бўйича позицияси бошиданоқ аниқ бўлганини ҳам қайд этган.

 

Шунингдек, Теҳрон Вашингтоннинг музокараларга ҳақиқатан ҳам тайёр эканига шубҳа билан қараётганини билдирган. Таъкидланишича, АҚШ музокаралар жараёни давомида Эронга икки марта — 2025 йил июн ва 2026 йил февраль ойларида ҳужум қилган.

 

“Биз ҳозир АҚШ ҳарбий тажовузи кучайиб бораётган вазиятни бошдан кечирмоқдамиз. Шу сабабли барча саъй-ҳаракатларимиз ўзимизни ҳимоя қилишга қаратилган. Бу баёнотларни самимий деб ҳисобламаймиз”, — деган вазирлик вакили.

 

Аввалроқ Дональд Трамп АҚШ Эрон билан ҳам тўғридан-тўғри, ҳам воситачилар орқали музокаралар олиб бораётганини ва маслаҳатлашувлар “ижобий руҳда кечаётганини” билдирган эди.

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Бу вирус одамда илк бор аниқланган ҳолат бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, беморга у майда қон сўрувчи ҳашарот чақиши орқали юққан.

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Мамлакат шарқида яна тўртта дрон уриб туширилган.

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Эҳтимолий ҳужумларда ядровий иншоотлар, энергетика инфратузилмаси, ракета ва дрон арсеналлари нишонга олиниши мумкин.

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Ички ишлар вазирлиги фолбинлар, сеҳргарлар, фоҳишалар, уларнинг мижозлари ва оила аъзоларини махсус маълумотлар базасига киритиб, доимий мониторинг қилишни бошлади.

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Кремль музокаралар 10 ноябрь ёки ундан кейин Абу-Дабида ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

АҚШ эса сайловларгача кескин чоралар кўришни истамаяпти.

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи 40,4 триллион долларга етди.

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.