Ўзбекистон

Фарғоналик ота фарзандига 1 млрддан ортиқ алимент тўлади

Шу тариқа боланинг 18 ёшга тўлгунига қадар тўланиши лозим бўлган моддий таъминоти тўлиқ қопланиб, ижро иши тамомланган.

Фарғоналик ота фарзандига 1 млрддан ортиқ алимент тўлади

Фарғоналик фуқаро фарзанди вояга етгунига қадар тўланиши лозим бўлган 1 миллиарддан кўпроқ алимент пул маблағини бирданига тўлаб берди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Фуқаролик ишлари бўйича суднинг тегишли ижро варақасига асосан қарздор М.Х. дан ундирувчи К.Н. фойдасига 1 нафар фарзанди вояга етгунига қадар барча даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган.

 

Ушбу ижро варақа жорий йилнинг 11 март куни Бюронинг туман бўлим иш юритувига келиб тушган ҳамда шу куннинг ўзида тарафларга бу ҳақида хабарномалар юборилган.

 

Ижро ҳаракатлари давомида ижро ишига масъул бўлган давлат ижрочиси томонидан тарафларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

 

Маълум бўлишича, профилактик суҳбат давомида қарздор ва ундирувчи ўзаро қонуний никоҳдан ўтмасдан шаръий никоҳ асосида бир муддат бирга истиқомат қилишган ҳамда ўзаро келишмовчиликлар натижасида ундирувчи алимент олиш бўйича қарздорни судга берган.

 

Ушбу суд қароридан қарздорнинг ота-онаси хабар топишган ҳамда фарзандларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ англаган холда вояга етмаган фарзанд ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар тўланиши лозим бўлган 1 миллиард 24 миллион сўм пул маблағини бирданига тўлаш истагини билдиришган.

 

Жорий йилнинг 29 март куни 1 миллиард 24 миллион сўм алимент пул маблағлари тўлиқ ундирувчига топширилган ҳамда ижро ҳужжати амалда тамомланган.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.