Ўзбекистон

2026–2027 ўқув йили учун 1-синфга қабул тартиби тасдиқланди

Қабул жараёнлари онлайн платформалар орқали босқичма-босқич амалга оширилади.

2026–2027 ўқув йили учун 1-синфга қабул тартиби тасдиқланди

Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан 2026–2027 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, 1-синфга қабул қилиш бўйича давлат хизмати жорий этиладиган туман (шаҳар)лар сони 64 тадан 135 тага, умумий ўрта таълим мактаблари сони эса 1956 тадан 5689 тага етказилган.

 

Қайд этилишича, 2026–2027 ўқув йилида давлат умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон портали (my.maktab.uz) орқали амалга оширилади.

 

Қабул жараёни 2026 йил 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида, 1–31 август кунлари эса микроҳудуддан ташқари ҳудудлардан амалга оширилиши белгиланган.

 

Амалдаги тартибга кўра, 1-синфга болалар улар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. Шунга мувофиқ, 2026–2027 ўқув йилида 2019 йил 31 декабргача туғилган болалар мактабга қабул қилинади.

 

Шунингдек, давлат хизмати жорий этилмаган ҳудудларда қабул жараёнлари анъанавий тартибда мактаб раҳбарлари томонидан амалга оширилади. Қабул қилинган ўқувчилар ҳақидаги маълумотлар вазирликнинг adm.maktab.uz электрон тизимига киритиб борилади.

 

Вазирлик маълумотига кўра, қабул жараёнларига доир барча маълумотлар — жумладан қабул режаси, муддатлар, микроҳудудлар ҳамда бошқа тил синфлари бўйича талаблар — мактаб биноларининг кўринарли жойларига жойлаштирилади.

 

Қабул муддати якунлангач, микроҳудуд ва ундан ташқари ҳудудлар бўйича қўшимча қабулга йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланган.

 

Шунингдек, 2026 йил 10 августга қадар 1-синфга қабул қилинган болалар бўйича маълумотлар асосида 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат Президент совғаларини етказиб бериш режалаштирилган. Ушбу жиҳозлар 20 августгача мактабларга тарқатилиши белгиланган.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.