Жаҳон

Исломободда Эрон–АҚШ музокараларининг бир босқичи якунланди

Юзма-юз учрашувлар якунлангач, томонлар муҳокама қилинаётган масалалар бўйича ёзма таклиф ва ҳужжатлар алмашиш жараёнини бошлади

Исломободда Эрон–АҚШ музокараларининг бир босқичи якунланди

Покистон воситачилигида Исломободда Эрон ва АҚШ делегациялари ўртасида ўтказилаётган музокараларнинг бир босқичи якунланди. Бу ҳақда Tasnim агентлиги маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, юзма-юз музокараларнинг мазкур босқичи якунлангач, икки давлат делегациялари ҳозирда муҳокама қилинаётган масалалар юзасидан ёзма ҳужжатлар ва таклифлар алмашиш жараёнига ўтган.

 

Маълумотларга кўра, шанба куни бир неча соат давом этган эксперт даражасидаги учрашувларда Эрон ва АҚШ делегацияларининг техник гуруҳлари иштирок этган.

 

Музокаралар давомида томонлар кун тартибидаги масалаларни батафсил муҳокама қилган, босқич якунida эса ўз позицияларини ёзма шаклда алмашишга киришган.

 

Шунингдек, хабарда қайд этилишича, 28 февраль куни Эрон Ислом инқилоби раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ва бир қатор ҳарбий қўмондонларга қилинган ҳужум ҳамда АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган кенг кўламли ҳарбий операциядан сўнг минтақадаги вазият кескинлашган. Бунга жавобан Эрон қуролли кучлари минтақадаги АҚШ ва Исроил позицияларига зарбалар бергани, бу эса томонлар ўртасидаги қарама-қаршиликни янада кучайтиргани қайд этилган.

Шу билан бирга, сўнгги 40 кун давомида Эрон томонидан амалга оширилган қарши ҳужумлар АҚШ ва Исроил ҳарбий объектларига сезиларли зарар етказгани, бу эса томонларнинг тезкор ғалаба ҳақидаги кутган натижаларини ўзгартиргани таъкидланган.

 

Кескинликни юмшатиш мақсадида Покистон воситачилигида 8 апрель куни икки ҳафталик сулҳ бўйича келишувга эришилган бўлиб, бу Исломободда музокаралар ўтказиш учун шароит яратган.

 

Эрон томони музокаралар учун ўзининг 10 банддан иборат режасини илгари сурган бўлиб, унда АҚШ қўшинларининг минтақадан чиқиши, санкцияларнинг бекор қилиниши ҳамда стратегик Ҳормуз бўғози устидан назорат масалалари ўрин олган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.