Ўзбекистон

Тадбиркорлар жариманинг 50 фоизини 1 ой ичида тўласа, қолган қисми бекор қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев молиявий жарималар тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқди.

Тадбиркорлар жариманинг 50 фоизини 1 ой ичида тўласа, қолган қисми бекор қилинади

 

Шавкат Мирзиёев 13 апрель куни тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий жарималарни қўллаш тартибини либераллаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан суд назоратини кучайтиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

 

Тақдимотда таъкидланишича, амалдаги амалиётда молиявий жарималарни қўллаш жараёнида тадбиркорлар учун айрим мураккабликлар сақланиб қолмоқда. Шу боис жараённи соддалаштириш ва суд назоратини кучайтириш бўйича янги механизмлар таклиф этилди.

 

Хусусан, 2026 йил 1-октабрдан бошлаб молиявий жарималарни ихтиёрий тўлашни рағбатлантирувчи ягона тартиб жорий этиш режалаштирилмоқда. Унга кўра, тадбиркорлик субъекти ваколатли орган қарори топширилганидан сўнг бир ой ичида жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмидан озод этилиши назарда тутилган.

 

Шунингдек, жарималарни олти ой давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш тизими жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Бунда дастлабки бир ой ичида сумманинг олтидан бир қисми тўланса, мазкур тартиб автоматик амал қилади.

 

Суд назоратини кучайтириш доирасида ваколатли орган қарори суд томонидан бекор қилинган тақдирда ундирилган маблағларни 15 кун ичида қайтариш, кечиктирилган ҳолатларда эса Марказий банк асосий ставкаси асосида фоиз ҳисоблаш механизми жорий этилиши таклиф қилинди.

 

Жарималарни рақамлаштириш мақсадида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида электрон реестрни жорий этиш, қарорларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш ҳамда мобил илова орқали онлайн тўлов ва мониторинг тизимини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

 

Шунингдек, тадбиркорлар шахсий кабинети орқали онлайн шикоят бериш ва шикоят юборилиши билан қарор ижросини автоматик тўхтатиш имконияти яратиш назарда тутилмоқда.

 

Давлат раҳбари тадбиркорлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, адолат ва шаффофликни таъминлаш ҳамда ҳуқуқий механизмларни янада такомиллаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.