Жаҳон

АҚШ ва Эрон яқин кунларда тўғридан-тўғри музокараларни тиклаши мумкин — Reuters

Манбаларга кўра, Теҳрон музокараларнинг янги босқичига тайёр, АҚШ позицияси эса ҳали номаълум.

АҚШ ва Эрон яқин кунларда тўғридан-тўғри музокараларни тиклаши мумкин — Reuters

 

Reuters агентлиги манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ ва Эрон ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни қайта бошлаш масаласи муҳокама қилинмоқда.

 

Маълумотларга кўра, икки давлат делегациялари яқин кунларда Исломобод шаҳрига ташриф буюриши мумкин. Музокараларнинг аниқ санаси ҳозирча эълон қилинмаган, бироқ манбалардан бирининг таъкидлашича, делегациялар жума кунидан якшанбагача бўлган муддатда учрашув ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

 

Агентликка кўра, Эрон томони музокараларнинг навбатдаги босқичига тайёр эканини воситачи сифатида иштирок этаётган Покистон ҳукуматига маълум қилган. Шу билан бирга, Оқ уйнинг ушбу эҳтимолий учрашув бўйича расмий позицияси ҳозирча очиқланмаган.

 

СNN телеканали хабарига кўра, АҚШ расмийлари эҳтимолий сана ва жой масаласини муҳокама қилмоқда. Канал манбалари музокараларни “дастлабки босқичда” деб баҳолаб, уларнинг ўтказилиши минтақадаги вазият яқин кунларда яхшиланишига боғлиқ эканини қайд этган.

 

Аввалроқ The Atlantic нашри журналисти Араш Азизи учрашув 16 апрель куни бўлиб ўтиши мумкинлигини илгари сурган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, делегацияларнинг аввалги учрашуви 11 апрель куни бўлиб ўтган бўлиб, бу 1979 йилда Ислом Республикаси ташкил этилганидан бери икки давлат ўртасидаги энг юқори даражадаги мулоқотлардан бири сифатида баҳоланган. Бироқ ушбу учрашув якунлари кутилган натижани бермаганини маълум қилинган эди.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.