Ўзбекистон

Коррупцияни фақат сунъий интеллект ва рақамлаштириш йўқ қилади — Шавкат Мирзиёев

Қурилиш билан боғлиқ аризаларнинг рад этилишига коррупция сабаб бўлаётгани маълум қилинди.

Коррупцияни фақат сунъий интеллект ва рақамлаштириш йўқ қилади — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистонда ўтган йили қурилиш билан боғлиқ 2,6 миллиондан ортиқ мурожаатларнинг қарийб учдан бири рад этилгани маълум қилинди. Президент бу ҳолатни кескин танқид қилиб, рад этишлар ортида тизимли муаммолар ва коррупция аломатлари борлигини таъкидлади.

 

Давлат раҳбари масъуллар кўпинча аризаларни “камчилиги бор” деган сабаб билан қайтаришини, бироқ чуқур таҳлил қилинса, масал кўплигини, бу ҳолат коррупция эканини қайд этди. Ушбу муаммога барҳам беришнинг асосий йўли сифатида жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

 

Қайд этилишича, фуқаролар ва тадбиркорлар қурилиш ишларини бошлаш учун аввал лойиҳалашга рухсат олиш, сўнг архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун алоҳида-алоҳида мурожаат қилади. Бу эса кўп вақт талаб қилмоқда. Тошкент шаҳрида ушбу икки хизматни бир босқичда кўриб чиқиш амалиёти жорий этилиб, ҳужжатларни келишиш муддати 3–4 баробарга қисқарган. Ушбу тажрибани 1 июлдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш топширилди.

 

Шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш тартиби ҳам соддалаштирилади. Ҳозирда электр, газ, сув ва канализация тармоқларига уланиш учун ҳар бир ташкилотга алоҳида мурожаат қилиш талаб этилади. Янги тизимга кўра, 1 июлдан бошлаб битта ариза ва ягона тўлов асосида барча коммунал хизматлар бўйича техник шартларни олиш имконияти яратилади.

 

Йиғилишда ҳудудларда шаҳарсозлик кенгашларига аъзо 26 та идора ўртасида етарли ҳамкорлик йўқлиги ҳам сансалорликнинг асосий сабабларидан бири сифатида кўрсатилди. Шу боис эндиликда ушбу кенгашларга Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимлари шахсан раҳбарлик қилиб, тадбиркорларнинг масалаларига якуний ечим бериши белгиланди.

 

Бундан ташқари, “Шаффоф қурилиш” рейтинг тизимидаги айрим камчиликлар ҳам қайд этилди. Хусусан, қурувчиларнинг лизинг асосида олинган техникалари ҳисобга олинмаётгани танқид қилинди. Ушбу техникалар инобатга олинса, камида 500 та корхонанинг рейтинги ошиб, умумий қиймати 17 триллион сўмлик бозорга кириш имконияти пайдо бўлиши мумкинлиги таъкидланди. Шу муносабат билан Қурилиш вазирлигига лизинг техникалари бўйича электрон база яратиб, уни “Шаффоф қурилиш” тизимига интеграция қилиш топширилди.

 

Шунингдек, пудрат ташкилотлари учун чет элдан йилига фақат битта махсус техника олиб кириш бўйича амалдаги чекловни бекор қилиш зарурлиги қайд этилди.

 

Умуман олганда, мутасаддиларга уч ой муддатда қурилишга рухсат олишдан тортиб, объектни фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараёнларни қайта кўриб чиқиш, талаблар, муддатлар ва тўловларни камида икки баробарга қисқартириш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Имтиёз 1–30 ноябрь кунлари амал қилади.