Жаҳон

Ўзбекистон фуқароларига Германиядаги ҳарбий музейга кириш таъқиқланди

Шунингдек, Россия, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон, Хитой, Шимолий Корея ва бошқа бир қатор давлатларга ҳам чеклов жорий этилган.

Ўзбекистон фуқароларига Германиядаги ҳарбий музейга кириш таъқиқланди

 

Германиянинг Кобленз шаҳрида жойлашган Европанинг энг йирик ҳарбий-техник музейларидан бири бир қатор давлатлар фуқаролари учун ташриф буюриш тартибига чекловлар жорий этди. Мазкур рўйхатга Ўзбекистон ҳам киритилган.

 

Қайд этилишича, қарор миллий хавфсизлик талаблари ҳамда SÜG — яъни Германиянинг хавфсизликни текшириш тўғрисидаги қонуни асосида қабул қилинган.

 

Янги тартибга кўра, хавфсизлик нуқтайи назаридан “махсус хавф гуруҳи”га киритилган мамлакатлар фуқароларининг музей ҳудудига кириши вақтинча чекланган. Ушбу рўйхатдан Россия, Украина, Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Молдова, Хитой, Шимолий Корея ва бошқа бир қатор давлатлар ҳам ўрин олган.

 

Мазкур музей ўзининг ноёб ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа коллекцияси билан машҳур бўлиб, унда Биринчи жаҳон уруши даврига оид танклар, замонавий Леопард 1 моделлари ҳамда НАТОга тегишли транспорт воситаларининг ноёб прототиплари намойиш этилади. Музей 1982 йилдан буён ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлиб келмоқда.

 

Расмийларга кўра, мазкур чекловлар хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида жорий этилган бўлиб, уларнинг амал қилиш муддати ва тартиби вазиятга қараб қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.